Бугун:

Бошқарма
раҳбариятига
мурожаат қилиш

БАТАФСИЛ

СТАТИСТИК
КЎРСАТКИЧ ВА
МАЪЛУМОТЛАР

БАТАФСИЛ

ИНТЕРАКТИВ
ДАВЛАТ
ХИЗМАТЛАРИ

БАТАФСИЛ

Янгиликлар

=
  • Жиззах вилоятининг 299 та маҳалласида “Ҳоким ёрдамчиси” лавозимига очиқ танлов эълон қилинади

Ҳозирги кунда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолининг даромади ва харид қобилиятини ошириш, ишсизлик даражаси юқори бўлган маҳаллалар билан манзилли ишлаш ва уларнинг “ўсиш нуқталари”ни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида ҳудудларда ташкил этилган “маҳаллабай” ишлаш тизими ўз самарасини бермоқда.

“Маҳаллабай” ишлаш тизими асосида “оғир” маҳаллаларда тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий қилинган “етакчи” тадбиркорлар ва хонадонлар ўртасида иқтисодий кооперацияни кенгайтириш орқали аҳолини доимий даромад манбаи билан таъминлаш ўзини оқламоқда.

Эндиликда “маҳаллабай” ишлаш тизимини кейинги боcқичга олиб чиқиш маҳалланинг ўзида туриб, барча масалаларни ҳал қилиш чораларини кўриш фаолияти билан шуғулланиш мақсадида республикада илк маротаба тажриба тариқасида “Ҳоким ёрдамчиси” лавозими жорий этилмоқда.

Лавозимга қўйиладиган асосий талаблар:

— Ҳар бир маҳаллага олий маълумотли, иқтисодиёт соҳасида камида 2 йил меҳнат стажига эга бўлган, маҳалланинг шарт-шароитини яхши биладиган, тадбиркорликни ривожлантириш, фуқароларнинг бизнес лойиҳа ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш тажрибасига эга бўлиши лозим.

“Ҳоким ёрдамчиси”нинг асосий вазифалари:

— “Хонадонбай” сўровлар ўтказиш орқали маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш “портрети”ни ишлаб чиқиш;


— Маҳалланинг ихтисослашуви ва “ўсиш нуқталари”дан келиб чиққан ҳолда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш чораларини кўриш, ишсиз аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш, ишга жойлашиш истагини билдирган ишсизларни бандлигини таъминлаш ва аҳолини ўзини ўзи банд қилишга кўмаклашиш;


— “Ижтимоий шартнома” тизими орқали тадбиркорлик қилиш истагида бўлган фуқароларга, жумладан аёллар ва ёшларга кредит ҳамда субсидиялар ажратиш;


— Тадбиркорлик субъектларининг бизнес лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш, мавжуд муаммоларини “мижозбай” ўрганиш ҳамда ҳал этиш орқали тадбиркорлик фаолиятини кенгайтиришга амалий ёрдам кўрсатиш, мавжуд инструмент ва ресурслардан самарали фойдаланишни ташкил этиш;


— Ҳудудий ва инвестиция дастурларига таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда маҳалланинг ривожланишига доир дастурлар ижросини назорат (мониторинг) қилиш;


“Ҳоким ёрдамчиси”нинг мавжуд дастаклари:


— Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ҳар бир маҳалладаги хонадонларга ва янги ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектларига кредит ажратиш учун кредит ресурслари лимити ихтиёри берилади.

— Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан ишсиз фуқаролар учун асбоб ускуналар ва мини технологиялар харид қилишга ҳар бир маҳаллага субсидия учун купон беради.


— Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига фуқарони жалб қилиш учун ҳар бир маҳаллага купон беради.


— Ҳар бир маҳаллада фуқарони касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш учун ваучер беради.


— Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредит, субсидиялар, моддий ёрдам ва нафақалар ажратиш учун хулоса беради.


— “Ижтимоий шартнома”ларни имзолаш ҳамда шартнома шартларининг бажарилишини таъминлайди.


Юқоридагилардан келиб чиқиб, Жиззах вилоятининг 299 та маҳалласида “Ҳоким ёрдамчиси” лавозимига очиқ танлов эълон қилинади.


Номзод ушбу лавозимга тайинланган кундан эътиборан миллий кадрлар заҳирасига киритилиб, меҳнат фаолиятининг натижадорлигига кўра лавозим бўйича ўстириб борилади.


“Ҳоким ёрдамчиси” тизими жорий этилгандан бошлаб туман, шаҳар, вилоят, Республика раҳбар лавозимларига номзодларни тавсия этиш ва тайинлаш фақат ва фақат ҳоким ёрдамчиси лавозимида самарали меҳнат кўрсатаётган кадрлардан танлаб олинади.


Мурожаат учун телефонлар +99898 (261-77-73), +99894 (340-30-20) маълумотнома (объективка) юбориш учун +99894 (340-30-20) телеграм рақами.

Batafsil

Янгиликлар

=
  • ONA TILIMIZ – O‘ZLIGIMIZ BAYONI

Qancha ko‘p til bilsangiz, shuncha yaxshi. Biroq odam ona tilida tafakkur qiladi, ona tilida tush ko‘radi, ona tilida yig‘laydi.
O‘tkir Hoshimov

Dunyoda har bir narsaning o‘zagi, mag‘zi bo‘ladi. Insoniyat mohiyatini uning yaratuvchanligi, mustahkam irodasi, din-u diyonati, boshqalarga xolis yordamga kelishi, boshiga ofat-g‘am tushganida hamdardlik bildirishi, shodligiga sherik bo‘lishi, mehr-oqibati, oddiy qilib aytganda, go‘zal ma’naviy olami tashkil etadi. Ushbu ma’naviy olam esa latif so‘z, ya’ni ona tili orqali bayon etiladi. Shu ma’noda, biz – o‘zbek xalqi bu borada dunyo hamjamiyatida baxtli, tilining kelajagi bor millatlardan sanalamiz.
Shu bilan birga, bugungi globallashuv, texnika taraqqiyoti shunchalik jadal rivoj topmoqdaki, oqibatda dunyoda mavjud (statistik ma’lumotlarga qaraganda, taxminan yetti mingdan ziyod) tillardan aksariyati bir-biriga qo‘shilib, birikib, yoki bo‘lmasa, asta-sekin yo‘q bo‘lib ketish arafasida turibdi.

Ma’lumot uchun:
Dunyodagi yetti mingdan ziyod tillardan 14 tasida bashariyatning uchdan ikki qismi gaplashadi. Bu tillarning har birida so‘zlashadiganlar soni esa 50 milliondan ziyod. Dunyodagi 70 tilda gaplashadiganlar 5 milliondan ko‘p bo‘lsa, qolgan tillarda muloqot qiladiganlar 1 milliondan kam.

Vaholanki, YUNЕSKO tomonidan e’lon qilingan “Yo‘qolish arafasida turgan dunyo tillarining atlasi”da ta’kidlanishicha, Yevropadagi 50 ta, Tinch okeani hududidagi 2000 ta, Afrika qit’asidagi 250 ta til halokat arafasida turibdi. Asrimiz oxiriga borib, hozirda mavjud bo‘lgan tillarning teng yarmini yo‘qolib ketishi mumkinligi taxmin qilinmoqda. Bunday vaziyat esa, o‘z navbatida, biz – o‘zbeklar va o‘zbek tilida so‘zlashadigan insonlar zimmasiga zalvorli vazifalarni yuklashi tayin.
Shu o‘rinda bir lirik chekinish: qadimda buyuk donishmandlardan biri shunday degan ekan. “Ilm to‘rt xil bo‘ladi: fiqh(shariat) – diyonat uchun, tib – sog‘liq uchun, yulduzlarni o‘rganish – vaqt hisobi uchun, til qonun-qoidalari – so‘zlashuv uchun”.

Shu ma’noda, biz, avvalo o‘zimiz, ya’ni shu masalaga mutasaddilar, ona tilimiz qonun-qoidalarini puxta o‘zlashtirsakkina va o‘zbek tilimizning qon tomirimizdek bizga yaqinligini teran anglasakkina, bu tilni boshqalar ham hurmat qila boshlaydi, bu tilni bilishga qiziqadiganlar ko‘payadi. Qarabsizki, asta-sekin tilimiz mavqei boshqa millat va elatlar nazarida ham ortib boradi.
Shu o‘rinda bir gap. Bugun ko‘pgina internet tarmoqlarida koreys, yapon, xitoy, nemis, fransuz millatiga mansub yoshlarning o‘zbek tilini bilishga bo‘lgan ishtiyoqini ko‘rib, qandaydir ichki ruhiy taskinlik ham sezasan, kishi. Rostdanam-da, qarang, ularning go‘zal talaffuzini, chiroyli gapirishlarini, fikrini teran bayon qilishlarini...

Ha, dunyo O‘zbekiston va o‘zbeklar tomon intilishni boshladi. Biz o‘zbeklar, shunchaki xalq emas, balki ko‘p ming yillik tiriklik sinovidan o‘tgan, tili, madaniyati, san’ati asrlar osha sayqallangan va boshqalarga ibrat bo‘la oladigan bunyodkor xalq sifatida bunday buyuk tashrifni munosib kutib olmog‘imiz lozim.
Demak, ona tilimiz va ushbu muborak tilda so‘zlashuvimiz bizga o‘zligimizni bayon etishga asos bo‘larkan, bu talato‘p jarayonlarda o‘z tilimizni asrab-avaylashimiz, uning takomillashuvi yo‘lida fidoyilarcha mehnat qilishimizni zaruriyat qilib qo‘ymoqda. Bu zaruriyat har bir O‘zbekiston fuqarosining muqaddas vazifasiga aylangandagina, o‘zining serhosil mevalarini bera boshlaydi.

Batafsil

Янгиликлар

=
  • Жиззахда “Энг яхши ижтимоий ташаббус” кўрик танлови ғолиблари аниқланди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрел кунги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталари томонидан ўтказиладиган кўрик-танловлар тўғрисида”ги КҚ-214-IV-cонли қарорига асосан “Энг яхши ижтимоий ташаббус” кўрик танлови эълон қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мазкур қарори билан кўрик-танлов Низоми тасдиқланган.

Тасдиқланган Низомга кўра кўрик-танловнинг туман, шаҳар – вилоят – республика босқичларини ўтказиш белгиланган.

Шунга кўра жорий йилнинг август ойида “Энг яхши ижтимоий ташаббускор давлат бошқаруви органи”, “Энг яхши ижтимоий ташаббускор нодавлат нотижорат ташкилоти”, “Энг яхши ижтимоий ташаббускор тадбиркорлик субъекти”, “Энг яхши ижтимоий ташаббускор фуқаро”, “Энг яхши ижтимоий ташаббускор ҳокимлик” йўналишлари бўйича ҳудудий (туман, шаҳар) босқичлари ўтказилиб, ғолиблар Кенгаш раислари томонидан муносиб тақдирланган.

Вилоят босқичини очиқ ва ошкоралик ҳамда адолатли ўтказиш мақсадида кўрик танловнинг вилоят босқичини ўтказувчи вилоят комиссияси таркиби ҳамда баҳолаш мезони тасдиқланган.

Жорий йилнинг 12 октябрь куни Жиззах вилоят болалар қўғирчоқ театрининг концертлар залида “Энг яхши ижтимоий ташаббус” кўрик танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Кўрик танловининг ҳудудий босқичларида 100 га яқин номзодлар 5 та номинация бўйича муносиб ўринларни эгаллаб, вилоят босқичига йўл олишган.

Икки кун мобайнида ушбу кўрик танловнинг вилоят босқичи ғолибларини аниқлаш ишлари олиб борилиб, вилоят болалар қўғирчоқ театрининг концерт саройида кўрик танловнинг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди.

Ушбу кўрик-танловни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад қуйидагилардан иборат:

  • ҳудудларда ижтимоий масалаларни муваффақиятли ҳал этишга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва жамиятда ижтимоий ташббусокрликни ривожлантириш;
  • ижтимоий ташаббуслар орқали аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш;
  • ижтимоий ташаббус ёрдамида ҳудуддаги ижтимоий соҳа муассасалари инфратузилмасини яхшилаш;
  • мамлакатимизда ижтимоий ташаббускорликка эришиш масалаларига жамоатчилик эътиборини кенг жалб этиш;
  • ижтимоий ташаббус кўрсатган иштирокчиларнинг илғор тажрибасини аниқлаш, умумлаштириш ва тарғиб қилишдан иборат бўлиб, 5 та йўналиш, яъни;
  • “Энг яхши ижтимоий ташаббускор давлат бошқаруви органи”,
  • “Энг яхши ижтимоий ташаббускор нодавлат нотижорат ташкилоти”,
  • “Энг яхши ижтимоий ташаббускор тадбиркорлик субъекти”,
  • “Энг яхши ижтимоий ташаббускор фуқаро”,

 “Энг яхши ижтимоий ташаббускор ҳокимлик” номинациялари бўйича ўтказилди.

Ғолибларга диплом ва эсдалик совғаларини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши депутатлари хамда комиссия аъзолари топширдилар.

Batafsil

Янгиликлар

=
  • Жиззахнинг доимий аҳолиси сони маълум қилинди

2021-йил 1 октябрь ҳолатига Жиззах вилоятининг доимий аҳолиси сони 1 млн 435 минг кишини ташкил етди.

Энг кўп аҳоли Ш.Рашидов тумани ва Жиззах шаҳри ҳиссасига тўғри келди. Бу ҳақда вилоят статистика бошқармаси маълум қилди.

Ҳудудлар кесимида доимий аҳоли сони:

Ш.Рашидов тумани – 231 минг киши;
Жиззах шаҳри – 183,9 минг киши;
Ғаллаорол тумани – 178 минг киши;
Зомин тумани – 170,2 минг киши;
Бахмал тумани –162,3 минг киши;
Фориш тумани – 94,9 минг киши;
Зарбдор тумани – 89,8 минг киши;
Пахтакор тумани – 76,9 минг киши;
Дўстлик тумани – 67,4 минг киши;
Мирзачўл тумани – 53,3 минг киши;
Зафаробод тумани – 51,3 минг киши;
Арнасой тумани – 47,1 минг киши;
Янгиобод тумани – 28,9 минг киши.

2021-йил 1 октябрь ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси сони 35 миллион 79,2 минг кишини ташкил этди.

Batafsil

Янгиликлар

=
  • Ўзбекистон камбағалликни қисқартириш бўйича Хитой тажрибасини ўрганади

11 ноябрь куни президент Шавкат Мирзиёевнинг ШҲТ саммитида берган таклифлари юзасидан оммавий ахборот воситалари учун брифинг ташкил қилинди.

 

Batafsil

Янгиликлар

=
  • Айдар-Арнасой кўли бўйида янги сайёҳлик маскани иш бошлади

Сайёҳлик масканида 62 ўринли ресторан ишлаб турибди. Мажмуада жами 10 та иш ўрни яратилган.

 

Batafsil

Ўзбекистон янгиликлари

  • Жиззахда фермерларга солиқ ходимлар бириктирилган

    Сир эмаски, солиқ қонунчилигидаги барча янгиликлар солиқ солиш тизимини соддалаштириш, хусусий бизнесга солиқ юкини пасайтириш орқали уларни соядан чиқариш....
  • Ғаллаоролда мулк солиғини тўловчи корхоналар 222 тага етди

    Ғаллаорол туманида жорий йилда жами 1639 та юридик шахслар фаолият юритмоқда.
  • «Ўзмиллийбанк»: Жиззахда тадбиркорликни ривожлантириш йўлида

    «Ўзмиллийбанк» Жиззах вилоят бўлими Амалиёт бошқармаси томонидан вилоятдаги бир қатор ташкилотларга кредит маблағларини ажратилиши, уларнинг...
  • Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 10 йиллик стратегияси

    Президент фармони билан Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси тасдиқланди.
  • Аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ 10,8 млн сўмни ташкил қилди

    2019 йилнинг январь–cентябрида Ўзбекистон Республикаси ЯИМ ҳажми жорий нархларда 361,85 трлн сўмни ташкил этди.
  • «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиринг компанияси хусусий секторга ўтказилади

    Президент Ш.Мирзиёев раислигида 28 октябрь куни аҳолини уй-жой билан таъминлаш ва ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда тизимни ислоҳ қилишга эътибор қаратилди.
  • Президент қарори лойиҳаси: давлат харидлари жараёнига тадбиркорлар жалб қилинади

    Давлат харидлари тизими янада такомиллаштирилади. Президентнинг бу ҳақдаги тегишли қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.