Мамлакатимизда буюк тарихий сана, яъни, Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан ғалаба қозонилган куннинг 75 йиллиги нишонланди.

Инсоният тарихидаги энг даҳшатли бу урушда икки миллионга яқин Ўзбекистон фуқароси қатнашган. Уларнинг ярим миллиондан зиёди ҳалок бўлган, 133 минг нафарга яқини бедарак йўқолган. 60 мингдан ортиқ ватандошимиз эса урушдан ногирон бўлиб қайтган.

Уларнинг сафида 39620 нафар Жиззахнинг мард ўғлонлари елкама-елка туриб қонли жангларда фашизм устидан қозонилган ғалабага ўз ҳиссаларини қўшишди.

Бугун вилоятимизда қирқ мингга яқин Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларидан 26 нафари ва  758 нафар уруш орти меҳнат фахрийлари эл-юрт ардоғида истиқомат қилмоқдалар.

 

Жиззах вилояти иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси раҳбарияти Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиси Бахмал тумани Мўғол қишлоғида умргузаронлик қилаётган Очил Жўрабоев холидан хабар олди ва эсдалик совғаларини топширди.