Вилоят ҳокимлигининг мажлислар залида сенаторлар, депутатлар, шаҳар, туманлар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари, молия, солиқ идораларининг идоралари иштирокидаги онлайн тарзидаги семинар бўлиб ўтди.

Семинарни вилоят ҳокими Эргаш Салиев кириш сўзи билан очиб, Президентимиз раислигида шу йил 19 октябрда бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишлари тафислотлари ҳақида фикр юритди. Бюджет соҳасидаги янгиликлар ва ўзгаришлар, бу борада маҳаллий кенгашлар ўрни ва нуфузини оширишга тўхталди.

Шундан сўнг Молия вазининг ўринбосари Абдимухтор Эргашев, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг раисининг муовини Алимжан Файзибоев, вилоят Молия бош бошқармаси бошлиғи Шавкат Дарвишевларнинг маърузалари тингланди.

Нотиқлар ўз чиқишларида бюджет ва солиқ сиёсатидаги туб ислоҳотлар, “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятига тўхталдилар. Онлайн семинарда Олий Мажлис Сенати аъзоси Нусуратулла Пардаев, вилоят Кенгаши депутатлари Нодира Каримова, Шуҳрат Умаровлар ўз фикр-мулоҳазаларини, амалий таклифларини ўртага ташлашди.

Семинарда Олий Мажлис Сенати аъзоси Анвар Тўйчиев, парламент юқори палатаси девонининг бош маслаҳатчиси Омонулло Мамаюсуповлар иштирок этишди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати