Давлат статистика қўмитасининг матбуот хизматидан маълум қилишларича, жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига кўра, юртимизда хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотларнинг сони 1371 та бўлди.

Юртимизда хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг энг кўп улушга эга бўлган ҳудудлар ҳақида қисқа тўхталадиган бўлсак, энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳри  бўлиб, ҳудудда бундай корхона ва ташкилотлар сони 6 минг 745 эканини кўриш мумкин.  

Тошкент вилоятида 1 295 та, Самарқанд вилояти 565, Фарғона вилояти  439 ва  Сурхондарё вилояти  тўрт юзга яқин корхона билан пешқадамлик қилмоқда.

Мазкур қўшма корхоналарда қайси давлатларнинг капитали иштирок этаётгани, бу борада энг кўп улушига қайси давлат эга эканини мутахассислар ўрганиб чиқишди.

Бу борада энг юқори рақамлар  Россия давлатига тўғри келди, яъни юртимиздаги 2047 та корхонада ушбу мамлакат маблағи киритилган.

1776 корхонага қўшган улуши билан Хитой иккинчи,  1504 билан эса Туркия учинчи ўринни эгаллади.

Шунингдек, юртимизда Қозоғистон ва Ҳиндистон билан ҳамкорликда фаолият юритаётган корхоналар ҳам мавжуд.