Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрел кунги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталари томонидан ўтказиладиган кўрик-танловлар тўғрисида”ги КҚ-214-IV-cонли қарорига асосан “Энг яхши ижтимоий ташаббус” кўрик танлови эълон қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мазкур қарори билан кўрик-танлов Низоми тасдиқланган.

Тасдиқланган Низомга кўра кўрик-танловнинг туман, шаҳар – вилоят – республика босқичларини ўтказиш белгиланган.

Шунга кўра жорий йилнинг август ойида “Энг яхши ижтимоий ташаббускор давлат бошқаруви органи”, “Энг яхши ижтимоий ташаббускор нодавлат нотижорат ташкилоти”, “Энг яхши ижтимоий ташаббускор тадбиркорлик субъекти”, “Энг яхши ижтимоий ташаббускор фуқаро”, “Энг яхши ижтимоий ташаббускор ҳокимлик” йўналишлари бўйича ҳудудий (туман, шаҳар) босқичлари ўтказилиб, ғолиблар Кенгаш раислари томонидан муносиб тақдирланган.

Вилоят босқичини очиқ ва ошкоралик ҳамда адолатли ўтказиш мақсадида кўрик танловнинг вилоят босқичини ўтказувчи вилоят комиссияси таркиби ҳамда баҳолаш мезони тасдиқланган.

Жорий йилнинг 12 октябрь куни Жиззах вилоят болалар қўғирчоқ театрининг концертлар залида “Энг яхши ижтимоий ташаббус” кўрик танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Кўрик танловининг ҳудудий босқичларида 100 га яқин номзодлар 5 та номинация бўйича муносиб ўринларни эгаллаб, вилоят босқичига йўл олишган.

Икки кун мобайнида ушбу кўрик танловнинг вилоят босқичи ғолибларини аниқлаш ишлари олиб борилиб, вилоят болалар қўғирчоқ театрининг концерт саройида кўрик танловнинг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди.

Ушбу кўрик-танловни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад қуйидагилардан иборат:

  • ҳудудларда ижтимоий масалаларни муваффақиятли ҳал этишга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва жамиятда ижтимоий ташббусокрликни ривожлантириш;
  • ижтимоий ташаббуслар орқали аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш;
  • ижтимоий ташаббус ёрдамида ҳудуддаги ижтимоий соҳа муассасалари инфратузилмасини яхшилаш;
  • мамлакатимизда ижтимоий ташаббускорликка эришиш масалаларига жамоатчилик эътиборини кенг жалб этиш;
  • ижтимоий ташаббус кўрсатган иштирокчиларнинг илғор тажрибасини аниқлаш, умумлаштириш ва тарғиб қилишдан иборат бўлиб, 5 та йўналиш, яъни;
  • “Энг яхши ижтимоий ташаббускор давлат бошқаруви органи”,
  • “Энг яхши ижтимоий ташаббускор нодавлат нотижорат ташкилоти”,
  • “Энг яхши ижтимоий ташаббускор тадбиркорлик субъекти”,
  • “Энг яхши ижтимоий ташаббускор фуқаро”,

 “Энг яхши ижтимоий ташаббускор ҳокимлик” номинациялари бўйича ўтказилди.

Ғолибларга диплом ва эсдалик совғаларини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши депутатлари хамда комиссия аъзолари топширдилар.