1. 2022 йил 1-ярим йилликда амалга оширилган ишлар:

2022 йил январь-июнь ойларида ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми
10,8 трлн.сўм, ўсиш суръатлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан
104,5 фоизни ташкил этди.

Жумладан,

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 5,2 трлн.сўм, ўсиш суръатлари ўтган йилга нисбатан 107,1 фоизга ўсишни таъминланди. Мазкур кўрсаткичларга эришишда шаҳар ва туманлар кесимида жорий йил I чорак ва I ярим йиллик учун асосий иқтисодий кўрсаткичлар прогнози белгилаб олинди.

Хусусан, бунда 2021 йилда ишга тушган йиллик ишлаб чиқариш қуввати 580,0 млрд сўмлик 72 та инвестиция лойиҳаларининг қувватларидан тўлиқ фойдаланиш ва кам қувватда ишлаётган корхоналарнинг қувватдан фойдаланиш даражасини 80 фоизга етказиш ҳисобига қўшимча 545,0 млрд сўмлик (+ 4,3 фоиз) маҳсулотларни ишлаб чиқариш хисоб-китоб қилинди ва бу борада ойлик ишларнинг бориши назоратга олинган.

Бундан ташқари, жорий йилда йиллик ишлаб чиқариш қуввати 2 833 млрд сўмлик 98 та инвестиция лойиҳалари ишга туширилади ва ушбу корхоналар томонидан шу йилнинг ўзида қўшимча 365,0 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.