2019 йил 6 сентябрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоб тизимига замонавий ахборот технологиялари жорий қилиш ҳамда ушбу соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон ҳаётга тадбиқ этилди. Мазкур фармонга мувофиқ тадбиркорлик субъектлари онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланишга ўтган тақдирда:
уларга нисбатан амалдаги фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини ишлатиш, кассир-операциячи томонидан назорат-касса дафтарини юритиш ҳамда иш куни охирида ҳар бир назорат-касса машинаси бўйича кунлик ҳисоботни чиқариб олиш мажбуриятлари бекор қилинди;
кунлик ўртача нақд пул тушуми миқдоридан қатъи назар нақд пулни банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ўзлари белгиланган даврларда ёки мустақил равишда топшириш ҳуқуқига эга;
уларга ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган фойда солиғи ёки ягона солиқ тўлови ёхуд қатъий белгиланган солиқ суммасини онлайн-НКМ ни 2021 йил 1 январга қадар давлат солиқ хизмати органларида рўйхатга қўйиш шарти билан, унинг ҳар бирини харид қилиш, ўрнатиш ва ишга тушуриш билан боғлиқ харажатлар суммасига,лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан ошмаган миқдорда камайтириш ҳуқуқи берилади.
Ҳозирда вилоятда 249 та йирик савдо ва хизмат кўрсатиш шахобчаларида онлайн  назорат касса машиналарини ўрнатилмоқда. Йил якунига қадар босқичма-босқич 500 та шундай замонавий назорат касса машиналари ўрнатилади.
Хабарингиз бор  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 25 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси солиқ сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан жорий йил 1 октябрдан қўшилган қиймат солиғи ставкаси 20 физдан 15 фоизга тушурилди.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 222-моддасида аҳолига нақд пул(тўлов терминали)да реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича харидор билан ҳисоб китоб қилишда фискал хотирали назорат-касса машинаси чеки, терминал чеки, квитанцияларда қўшилган қиймат солиғи суммаси алоҳида акс эттирилиши қайд этилган.
Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан шохобчаларда реализация қилинган товарларнинг (нақд пул ёки пластик карточка орқали реализация қилинган товарларга берилаётган назорат-касса машинаси ёки тўлов терминали чекларида) қўшилган қиймат солиғи ставкасини Фармон талаблари асосида 20 фоиздан 15 фоизга ўзгартирилишини таъминлаш бўйича мунтазам профилактика ишлари олиб борилмоқда.
Жойларда ўтказилаётган профилактик тадбирлар давомида харид чекларида қўшилган қиймат солиғи ставкаси нотўғри кўрсатилган ёки акс эттирилмаган тадбиркорлик субъектларига махсус огоҳлантиришлар берилиб,  камчиликлар жойида бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
                                          Жиззах вилоят ДСБ Матбуот хизмати