Иргашев Зафар Асрорович

2019 йил 24 январдан Жиззах вилояти Иқтисодиёт  ва саноат бош бошқармаси бошлиғи. Жиззах туманида туғилган. Миллати ўзбек. Ўзбекистон миллий тикланиш демократик партияси  аъзоси. Маълумоти олий, 1991-1999 йй. Тошкент давлат университети  (кундузги-сиртқи), 2004 й. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. 

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

1982-1984 йй. - Жиззах тумани жамоа хўжалиги ишчиси

1984-1989 йй. - Тошкент давлат университитети талабаси (1986-1988 йй. - ҳарбий хизматда)

1989-1991 йй. - Жиззах вилояти табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси II-тоифали мутахассиси

1991-1993 йй. - Жиззах шаҳар жамғарма банки 05-филиали хазиначиси,  операциялар қисми катта хазиначиси, мудири

1993-1995 йй. - “Халқ банки”  Жиззах шаҳар филиали 3552-сонли хазинахонаси мудири

1995-1997 йй. - “Халқ банки” Жиззах вилояти бошқармаси пул муомиласи, инкассация ва эмиссия-касса бўлими бошлиғи

1997-1998 йй. - “Халқ банки” Жиззах шаҳар филиали бошқарувчиси вазифасини бажарувчиси

1998-2001 йй. - “Халқ банки” Жиззах шаҳар филаили 3552-сонли бўлими бошқарувчиси

2001-2003 йй. - “Халқ банки” Жиззах вилояти бошқармаси бошқарувчиси

2003-2004йй. -Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси тингловчиси

2004-2005 йй. - Давлат тижорат “Халқбанки” Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи

2005-2009 йй. - Акциядорлик тижорат “Пахтабанк” Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи 

2009-2009 йй. - Республика очиқ акциядорлик тижорат банк “Пахтабанк”  бошқаруви қишлоқ хўжалигини     кредитлаш ва мониторинг қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари

2009-2016 йй. - Жиззах вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари котибиятининг мудири

2016-2016 йй. - Жиззах вилояти ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари  котибиятининг мудири

2016-2016 йй. - Жиззах вилояти ҳокимининг маъмурий масалалар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, ўзини ўзи бошқариш органлари ва ёшлар сиёсати бўйича биринчи ўринбосари котибиятининг мудири

2016-2017 йй. - “Жиззах пахтасаноат ҳудудий филиали” масъулияти чекланган жамияти молия бўйича директор ўринбосари-марказ бошлиғи

2017-2018 йй   - Жиззах вилояти Зафаробод тумани ҳокимининг  иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари

2018-2019 йй  -  Жиззах вилоят Иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи

2019 й.- ҳ.в. - Жиззах вилояти Иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаси бошлиғи