Ҳуқуқ ва мажбуриятлар

Бош бошқарма қуйидаги ҳуқуқларга эга:

юклатилган вазифаларни сифатли амалга ошириш учун хокимликларнинг таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқарув органларининг ҳудудий бўлинмалари шунингдек, иқтисодиёт, қурилиш, қишлоқ ва сув ҳўжалиги, ижтимоий комплекслари таркибига кирувчи барча ташкилот ва корхоналаридан қонунчиликда белгиланган тартибда ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши юзасидан зарурий таҳлиллар тайёрлаш, қисқа, ўрта ва узоқ муддатли дастурларни шакллантиришда, прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ва бажарилишини таҳлил қилиш мақсадида маълумотларни олиш;

Бош бошқарма, вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармасидан ҳамда кичик саноат зоналари дирекциясидан инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларнинг, шунингдек кичик саноат зоналари ҳудудида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг бажарилиши юзасидан ҳар ойда ва ҳар чорак якуни билан маълумотларни олиш;

Вилоятда инвестиция сиёсатини ҳамда иқтисодиётнинг экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида, ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини ишлаб чиқишда, хорижий давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик муносабатларини кенгайтиришда хорижий давлатларга вилоят ҳокимлиги делегацияси таркибида бўлиш;

иқтисодиёт ва саноатни ривожлантириш масалалари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек бошқа ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмаларининг фаолиятини такомиллаштириш бўйича тавсиялар бериш;

туман ва шаҳар Иқтисодиёт ва саноат бўлимларига топшириқ ва кўрсатмалар бериш;

давлат ва хўжалик бошқарув органлари ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

давлат ва хўжалик бошқарув органлари ҳамда бошқа ташкилотлар ҳудудий бўлинмалари, шунингдек илмий ташкилотларнинг малакали мутахассисларини ахборот-таҳлилий маълумотлар ва дастурий хужжатларни тайёрлашга жалб қилиш;


Бош бошқарма қуйидагиларга мажбур:

Бош бошқармага юклатилган вазифалар, шунингдек, қонунчилик хужжатлари, иқтисодиёт ва саноат вазири, унинг ўринбосарлари томонидан берилган топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан таъсирли назорат олиб бориш;

тегишли республика ва тармоқларни ривожлантириш дастурларига узвий боғлиқликни таъминлаган ҳолда ҳудудий ривожланиш дастурларини ўрнатилган тартибда ишлаб чиқилишида иштирок этиш;

Ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ва саноат соҳасида ривожланиши тенденциялари, ҳудудий ривожланиш дастурлари ва прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши тўғрисида Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига ҳамда вилоят ҳокими ва унинг ўринбосарларига объектив таҳлилий маълумотларни тақдим этиб бориш.