Вазифа ва функциялар

Жиззах вилоят Иқтисодиёт ва саноат Бош бошқармаси
фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Низом

  1. Умумий қоидалар
  2. Ушбу Низом Жиззах вилоят Иқтисодиёт ва саноат Бош бошқармасининг (бундан кейин-бош бошқарма) мақомини, вазифаларини, ваколатларини ва ташкилий асосларини, шунингдек раҳбарларининг масъулияти ва жавобгарлигини белгилайди.
  3. Бош бошқарма Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
    10 январдаги ПҚ-4105-сонли “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига асосан ташкил этилган.
  4. Бош бошқарма Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

Бош бошқарма Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига ҳамда Жиззах вилояти ҳокимлигига бўйсунади.

  1. Бош бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг буйруқлари, Жиззах вилояти ҳокимининг қарор ва фармойишлари, ушбу низомга ва бошқа қонун хужжатларига амал қилади.
  2. Бош бошқарма ўзига юклатилган вазифа ва функцияларни бажаришда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги марказий аппарати таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари, шунингдек бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
  3. Бош бошқарма вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ва ишлаб чиқариш соҳасидаги давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш учун ваколатли давлат органи, шунингдек инвестиция сиёсатининг стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ваколатли давлат органи ҳисобланади.
  4. Бош бошқарма юридик шахс бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўзининг номи битилган муҳрига, мустақил балансга, ўз ҳисоб-китоб рақамларига эга бўлади.
  5. Бош бошқарманинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи – Жиззах вилоят Иқтисодиёт ва саноат Бош бошқармаси;

қисқа номи–Иқтисодиёт ва саноат Бош бошқармаси;

б) рус тилида:

полное – Главное управления экономики и промышленности Джизакской области, сокращенное – Главэкономпром;

в) инглиз тилида:

тўлиқ номи –Department of Economy and Industry of  Jizzakh region қисқа номи – Department of Economy and Industry.

г) Бош бошқарма қуйидаги манзилда жойлашган: Жиззах шаҳар,
Шароф Рашидов шох кўчаси, 64-уй.

  1. II. Бош бошқарманинг вазифалари ва функциялари
  2. Бош бошқарманинг асосий вазифалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ва индустриал ривожлантириш даражасини тизимли таҳлил қилиш, ҳудуднинг минерал-хом ашё, меҳнат ва ишлаб чиқариш захиралари ва салоҳиятини ишлаб чиқаришга жалб қилинмаганлик билан боғлиқ мавжуд номутаносибликларни аниқлаш;

макроиқтисодий индикаторларни таҳлил қилиш ва прогнозлаш асосида вилоят иқтисодиётини бошқаришнинг бозор механизмларини жорий этиш ва иқтисодиётнинг реал сектори ҳолати, ташқи бозорлари коньюктураси ҳамда глобал ва минтақавий иқтисодий ривожланиш тенденциялари билан боғлиқ ҳолда иқтисодиётнинг асосий соҳаларини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш;

хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва “хуфёна” иқтисодиёт улушини қисқартириш учун қулай шароит яратиш усуллари бўйича таклиф тайёрлаш;

барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, саноат салоҳиятини мустаҳкамлаш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш мақсадида инвестицияларни жалб қилиш соҳалари ва тармоқларини аниқлаш орқали вилоятнинг фаол инвестиция сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;

вилоят иқтисодиётини ривожлантириш ва унинг рақобатбардошлигини оширишнинг асосий ресурслари ва омилларидан бири сифатида инсон капиталининг даражаси ва сифатини, устувор равишда қишлоқ жойларида яхшилаш бўйича комплекс таҳлил олиб бориш ва таклифлар ишлаб чиқиш;

ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ва индустриал ривожланиш истиқболли устувор стратегик йўналишлари, узоқ, ўрта ва қисқа муддатли прогнозлар ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш, тузилмавий ўзгартиришлар иқтисодиёт тузилмасини диверсификация қилиш дастурлари асосида ҳудудларнинг саноат салоҳиятини ва импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришни жадал ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

мухандислик, йўл-транспорт ва коммуникация инфратузилмалари холатини таҳлил этиш ва модернизация қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

Транспорт хизматлари кўрсатиш тизимини яхшилаш, уй-жой коммунал хизматлари кўрсатиш даражаси ва сифатини тубдан ошириш, аҳолини сифатли ичимлик суви ва санитария тизимлари билан таъминлаш, шунингдек ҳудудий бошқарувнинг замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ва рақамли иқтисодиётни жорий этиш бўйича дастурий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун таклифлар тайёрлаш;

қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, қишлоқ хўжалик экинларини мақбул жойлаштириш, аграр секторда тузилмавий ўзгартиришлар, қишлоқ хўжалик хом-ашёсини қайта ишлаш соҳаларини чуқур таҳлил қилиш ва таклифлар ишлаб чиқиш;

ҳудудлар аҳолисининг демографик жараёнлари, жинс ва ёш таркиби, уларни бандлик даражаси ва тузилмаси таҳлили, шу асосда ишсиз аҳолини, айниқса ёшларни ишлаб чиқариш кучларини оптимал жойлаштириш ва янги иш ўринлари яратиш ҳисобига иш билан таъминлаш, аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини ошириш, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, яшаш шароитларини яхшилаш, медицина, таълим ва ижтимоий-маданият хизматлари кўрсатиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

ҳудудларни комплекс ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда ташкилот ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари, хўжалик бошқарув органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ва ўзаро ҳамкорлик қилиш;

кичик саноат зоналарини уларнинг ҳудудларида инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш.

  1. Бош бошқарма ўзига юклатилган вазифалардан келиб чиқиб қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) макроиқтисодий кўрсаткичларни тизимли таҳлил қилиш ва режалаштириш соҳасида:

ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини тизимли таҳлил қилишни амалга ошириш;

мавжуд бўлган номутаносибликлар, захиралар ва ишлаб чиқаришга жалб қилинмаган минерал-хомашё ресурслар, меҳнат ва ишлаб чиқариш салоҳиятини аниқлаш бўйича ишлар олиб бориш;

вилоятни ривожлантириш мақсадлари ва устувор йўналишларидан келиб чиқиб, ҳудудлар иқтисодиёти ва саноатини ислоҳ қилиш, барқарор ва мувозанатли ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

ҳудудларни комплекс ривожлантириш, шунингдек ҳудудлар иқтисодиётини таркибий ўзгартириш ва диверсификация қилишни чуқурлаштириш бўйича қисқа, ўрта ва узоқ муддатли дастурлар ишлаб чиқишда қатнашиш;

ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш холати, ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўйича тасдиқланган дастурларни ва прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши бўйича таҳлилий маълумотлар тайёрлаш;

вилоятни барқарор бюджетини шакллантириш ва махаллий бюджетга қўшимча манбааларни аниқлаш ҳамда қўшимча қиймат яратиш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, озиқ-овқат ҳавфсизлигини таъминлаш юзасидан мониторинг олиб бориш, нарх-наво ўзгаришини тизимли таҳлил қилиш;

вилоятнинг экспорт салоҳиятини ошириш юзасидан таҳлилий маълумотлар асосида таклифлар ишлаб чиқиш.

б) саноатни ва импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқаришни ривожлантириш соҳасида:

рақобатбардош саноат маҳсулотлари турларини ишлаб чиқаришни, шу жумладан маҳаллийлаштиришни таъминлайдиган индустриал сиёсатнинг асосий йўналишларини ва усулларини комплекс тизимли таҳлил қилиш;

ҳудудларнинг саноат салоҳиятини жадал ривожлантириш, минерал-хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш бўйича юқори технологияли ишлаб чиқаришларни яратиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

юқори қўшилган қийматли маҳсулотларни ишлаб чиқариш билан минерал хомашёни чуқур қайта ишлашни ташкил этиш, шунингдек ишлаб чиқариладиган, жумладан маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар хажмини кўпайтириш ва турларини кенгайтириш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш;

мева-сабзавот, гўшт ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш даражасини ошириш ва тайёр озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;

ҳудудий ривожланиш дастурларининг саноат салоҳияти қисмини шакллантириш ва уларни амалга ошириш, янги қувватларни ташкил қилиш ҳамда мавжудларини модернизация қилиш устидан доимий мониторингини амалга ошириш;

давлат, инвестиция ҳамда саноатни ривожлантириш, шу жумладан уларни илғор ресурс тежамкор ва энергия самарадор технологиялар асосида модернизация, техник ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича дастурларига киритиш учун маҳаллийлаштириладиган ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича таклифлар тайёрлаш;

ҳудудларда саноат соҳаларини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳалари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг қарорлари, шу жумладан ҳудудий ривожланиш, янги қувватларни ташкил этиш ва мавжудларини модернизация қилиш дастурлари бажарилишини доимий таҳлил қилиш ва мониторингини амалга ошириш;

саноатда фойдаланишга қайта тикланадиган, шу жумладан, муқобил ва паст сифатли ёқилғиларни ишлатадиган энергия манбаларини жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

ҳудуд саноатининг ривожланиши, жумладан маҳаллийлаштириш ҳамда ишлаб чиқаришнинг энергия самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилиши ҳолати юзасидан таҳлилий маълумотлар тайёрлаш;

вилоятга кириб келаётган импорт таркибини тармоқлар ва ҳудудлар кесимида таҳлил қилиш ва кооперацияни ривожлантириш юзасидан таклифлар тайёрлаш, замонавий кооперацион биржани ташкил этиш юзасидан вилоятда дирекция ташкил этиш бўйича таклиф бериш;

вилоят саноат салоҳиятидан келиб чиқиб, саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилётган махсулотларни экспорт қилиш бўйича янги ҳамкор ва бозорларни топиш юзасидан вилоят ташкилот ва идоралари билан хамкорлик қилиш;

инвесторларни жалб қилиш мақсадида эркин иқтисодий зоналар ҳамда кичик саноат зоналари ҳудудларида зарур шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан муҳандислик-транспорт инфратузилмаси, ижтимоий-маиший ва маданий-жамоатчилик объектлар билан таъминланганлик даражасини яхшилаш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

в) ишлаб чиқариш, мухандислик, йўл-транспорт ва коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда замонавий АКТни жорий қилиш соҳасида:

ҳудудларнинг қурилиш, йўл-транспорт, коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаси ривожланишини тизимли ва комплекс таҳлилини амалга ошириш;

ҳудудларда йўл-транспорт, коммуникация ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш бўйича ҳудудий инвестиция дастурлари, инвестиция лойиҳалари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини шакллантириш ва бажарилиши устидан доимий мониторинг амалга ошириш;

ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация, транспорт ва ижтимоий инфратузилма, жумладан коммунал соҳани (сув таъминоти, канализация, иссиқлик манбаи, санитар тозалов) ривожлантириш дастурларига киритиш учун таклифлар ишлаб чиқиш;

қурилиш, ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация, транспорт ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш бўйича дастурларни амалга оширилиши натижалари ҳақида таҳлилий маълумотлар тайёрлаш;

ҳудудларда иқтисодий органлар фаолиятига ахборот хавфсизлигини таъминлаган ҳолда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш, рақамли иқтисодиётни босқичма-босқич жорий этиш юзасидан қабул қилинган чора-тадбирлар ижросини таҳлил қилиш;

 “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиш ва ижросини мониторинг қилиб, вилоят хокимлигига киритиб бориш;

г) қишлоқ хўжалиги соҳасида:

вилоят ер балансини таҳлил қилиш ва фойдаланилмаётган ер ресурсларини аниқлаш ҳамда мақсадли фойдаланиш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги экинларини мақбул жойлаштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантиришда қўшимча захираларни аниқлаш бўйича таклифлар тайёрлаш;

ҳудудларнинг аграр секторида тузилмавий ўзгартиришлар ва уруғчиликда давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ижроси бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

қишлоқ хўжалигини ривожлантириш йўналишларини ҳамда прогноз кўрсаткичларини, шунингдек қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан тасдиқланган қишлоқ хўжалиги, сув хўжалиги ва техника таъминоти соҳасида қабул қилинган Давлат дастурларининг бажарилишини таҳлил қилиш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни замонавий интенсив ва саноат усулларини жорий этиш, сақлаш, саралаш ҳамда экспортга ортиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш юзасидан концепция ишлаб чиқишда вилоят ташкилот, идоралари билан хамкорлик қилиш;

таъминотчи, хизмат кўрсатувчи ҳамда тайёрловчи корхоналарнинг молиявий кўрсаткичларини, дебиторлик ва кредиторлик қарздорликлари тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилиш ва уларни қисқартириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

д) ижтимоий ривожланиш, демография ва аҳоли бандлиги соҳасида:

ҳудудлар демографик жараёнлари, аҳолининг бандлик даражаси ва тузилмаси, аҳоли турмуш даражаси, хизмат кўрсатиш, туризм, таълим, соғлиқни сақлаш соҳаси, маданият ва спорт ривожланишини тизимли таҳлил қилиш;

аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини ошириш, уларнинг даромадлари ўсишини ва харид қобилиятини оширишни таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

аҳолига соғлиқни-сақлаш, таълим ва ижтимоий-маданий хизматлар кўрсатиш, аҳолининг алоҳида қатламларини манзилли ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

меҳнат бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, демографик омиллар ва ҳудуд иқтисодиёти ривожланишининг истиқболлари асосида аҳолини иш билан банд қилишнинг прогрессив шаклларини жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

хизмат кўрсатиш, туризм соҳасини ривожлантириш, кўрсатиладиган хизматлар хажми ва сифатини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

ижтимоий соҳа тармоқларини ривожлантириш, аҳоли бандлигини оширишни таъминлаш, хизмат ва туризм соҳасини ривожлантириш дастурларининг амалга оширилиши натижалари бўйича таҳлилий маълумотлар тайёрлаш;

ж) кичик саноат зоналарини мувофиқлаштириш соҳасида:

кичик саноат зоналари ҳудудида жойлаштириш учун уларнинг маъмурий кенгаши қарорларига асосан тақдим этилган инвестиция лойиҳаларини танлаш бўйича танлов амалга оширилиши устидан доимий мониторинг ўрнатиш;

кичик саноат зоналари ҳудудида лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши, шу жумладан ишлаб чиқаришни ташкил қилиш устидан мониторинг ўрнатиш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

кичик саноат зоналари жозибадорлигини ошириш ва иштирокчилари учун қулай шароитлар яратиш бўйича таклифлар киритиш.

III. Бош бошқарманинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

11.Бош бошқарма қуйидаги ҳуқуқларга эга:

юклатилган вазифаларни сифатли амалга ошириш учун хокимликларнинг таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқарув органларининг ҳудудий бўлинмалари шунингдек, иқтисодиёт, қурилиш, қишлоқ ва сув ҳўжалиги, ижтимоий комплекслари таркибига кирувчи барча ташкилот ва корхоналаридан қонунчиликда белгиланган тартибда ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши юзасидан зарурий таҳлиллар тайёрлаш, қисқа, ўрта ва узоқ муддатли дастурларни шакллантиришда, прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ва бажарилишини таҳлил қилиш мақсадида маълумотларни олиш;

Бош бошқарма, вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармасидан ҳамда кичик саноат зоналари дирекциясидан инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларнинг, шунингдек кичик саноат зоналари ҳудудида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг бажарилиши юзасидан ҳар ойда ва ҳар чорак якуни билан маълумотларни олиш;

Вилоятда инвестиция сиёсатини ҳамда иқтисодиётнинг экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида, ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини ишлаб чиқишда, хорижий давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик муносабатларини кенгайтиришда хорижий давлатларга вилоят ҳокимлиги делегацияси таркибида бўлиш;

иқтисодиёт ва саноатни ривожлантириш масалалари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек бошқа ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмаларининг фаолиятини такомиллаштириш бўйича тавсиялар бериш;

туман ва шаҳар Иқтисодиёт ва саноат бўлимларига топшириқ ва кўрсатмалар бериш;

давлат ва хўжалик бошқарув органлари ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

давлат ва хўжалик бошқарув органлари ҳамда бошқа ташкилотлар ҳудудий бўлинмалари, шунингдек илмий ташкилотларнинг малакали мутахассисларини ахборот-таҳлилий маълумотлар ва дастурий хужжатларни тайёрлашга жалб қилиш;

  1. Бош бошқарма қуйидагиларга мажбур:

Бош бошқармага юклатилган вазифалар, шунингдек, қонунчилик хужжатлари, иқтисодиёт ва саноат вазири, унинг ўринбосарлари томонидан берилган топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан таъсирли назорат олиб бориш;

тегишли республика ва тармоқларни ривожлантириш дастурларига узвий боғлиқликни таъминлаган ҳолда ҳудудий ривожланиш дастурларини ўрнатилган тартибда ишлаб чиқилишида иштирок этиш;

Ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ва саноат соҳасида ривожланиши тенденциялари, ҳудудий ривожланиш дастурлари ва прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши тўғрисида Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига ҳамда вилоят ҳокими ва унинг ўринбосарларига объектив таҳлилий маълумотларни тақдим этиб бориш.

  1. Бош бошқарма фаолиятини ташкил этиш
  2. Бош бошқарма бошлиғи, унинг ўринбосари – вилоят ҳокими томонидан Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири билан келишилган ҳолда;

туманлар ва шаҳарлар иқтисодиёт ва саноат бўлими бошлиқлари – туманлар ва шаҳар ҳокимлари томонидан Бош бошқарма бошлиғи тавсиясига ҳамда Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

  1. Бош бошқарманинг бўлим бошлиқлари ва унинг ўринбосарлари, бош ва етакчи мутахассислари бевосита Бош бошқарма бошлиғи томонидан лавозимга тайинланади ёки лавозимдан озод этилади.

Бош бошқарма ходимлари ўз фаолиятини Бош бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланадиган функционал вазифалар тақсимотига мувофиқ амалга оширадилар.

  1. Бош бошқарма бошлиғи:

юкланган вазифа ва функцияларга асосан Бош бошқарма, жумладан ўз ўринбосари, бўлим бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари ва мутахассислари фаолиятини ташкил этади;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги
ПҚ-4105-сонли қарорининг 10-банди 2-хат боши талабига мувофиқ Бош бошқарма ва унинг туман ва шаҳар бўлимлари фаолиятини янгидан ташкил этиш, фармон ва қарорда юклатилган вазифалар, топшириқларни сифатли ва самарали бажариш, бошқарма ходимларида ўз касбига нисбатан мотивацияни ривожлантириш ва менежментнинг ҳалқаро тажрибасини қўллаб, ишбилармонлик муҳитини яратиш мақсадида, Жиззах вилоят ҳокимлиги билан келишилган ҳолда, ҳозирги кун талабига жавоб бера оладиган, ўз хизмат вазифаларини масъулият билан бажарадиган, янгиликка интилувчан, интеллектуал салоҳиятга эга ҳамда АКТ имкониятларини тўлиқ ўзлаштирган кадрлар билан тўлдирилишни таъминлаш учун ходимларни ҳозирги замон талаблари, услублари асосида салоҳиятини ўрганиб, иш тажрибаси асосида лавозимга тайинлайди;

туман ва шаҳар иқтисодиёт ва саноат бўлимлари фаолиятини мувофиқлаштиради;

туманлар ва шаҳарлар иқтисодиёт ва саноат бўлимлари ходимларини тегишли туманлар ва шаҳар ҳокими билан келишилган ҳолда лавозимга тайинлайди ёки лавозимдан озод қилади;

ҳудуднинг ривожланиш ҳолатини сифат жиҳатидан баҳолайди ва Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги раҳбариятига ҳудудни янада ривожлантириш бўйича аниқ таклифлар ва амалга ошириш механизмларини киритади;

ўрнатилган тартибда бошқа функцияларни амалга оширади.

Бош бошқарма бошлиғи қуйидагилар учун масъул:

қонунчилик хужжатларини, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги раҳбариятининг топшириқларини ҳамда уларга юклатилган вазифа ва функцияларни ўз вақтида, сифатли бажарилишига;

ҳудудларни ривожлантириш дастурларини белгиланган тартибда тегишли республика ва тармоқларни ривожлантириш дастурлари билан мувофиқлигини таъминлашга;

Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига ҳудудларнинг ижтимойи-иқтисодий ва саноат соҳасида ривожланиш тенденциялари бўйича объектив таҳлилий маълумотни ўз вақтида тақдим этишга;

амалга оширилган ҳудудий дастурлар, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ва саноатни ривожлантиришга таъсирининг натижадорлигига;

ҳудудларни ривожлантириш бўйича белгиланган вазифаларни юқори сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлашга.

16.Бош бошқарма бошлиғининг ўринбосари:

Макроиқтисодий кўрсаткичлар ва ҳудудларни комплекс ижтимоий-иктисодий ривожлантириш дастурлари йиғма бўлими, Саноатни ривожлантириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўлими ҳамда Ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш бўлими фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда юкланган вазифалар ва функцияларнииг бажарилиши, шунингдек ижро интизомининг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

туманлар ва шаҳарлар иқтисодиёт ва саноат бўлимлари фаолиятини мувофиқлаштиради ва назоратни амалга оширади;

ўзига бириктирилган масалалар бўйича маълумотлар ва хужжатлар лойиҳаларини ўз вақтида ва сифатли тайёрланишини ташкил этади, топшириқларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;

Бош бошқарманинг бўлимлари ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, уларни тақдирлаш, шунингдек уларга интизомий жазо бериш бўйича Бош бошқарма бошлиғига таклифлар тақдим этади;

ўзига юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.

  1. Бўлим бошлиғи:

бўлим ишларини ушбу Низомда белгиланган вазифалар ва функцияларга мувофиқ ташкил этади;

бўлим мутахассислари ўртасида ишларни тақсимлайди, шунингдек уларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини назорат қилади;

бўлим ваколатига кирувчи масалалар бўйича Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг марказий аппарати бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмалари билан доимий ўзаро ҳамкорликни амалга оширади;

ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденциялари тўғрисида Бош бошқарма бошлиғига кўриб чиқиш учун таҳлилий маълумотларни киритади;

келиб тушаётган хужжатларни ва хат-хабарларни бўлим ходимлари ўртасида тақсимлайди;

ҳудудни ривожлантириш бўйича қисқа, ўрта ва узоқ муддатли дастурларга киритиш учун таклифлар тайёрланишини ташкил этади;

иқтисодий кўрсаткичларни таҳлил этишда халқаро тажрибани қўллашни ўзлаштириш, ходимларни малкасини ошириш ва мотивацияни ривожлантиришни ташкил этади;

бўлим фаолияти самарадорлигини таҳлил қилади ва баҳолайди;

ҳисоботлар ва ахборотларни белгиланган муддатларга мувофиқ ўз вақтида тақдим этилишини таьминлайди;

ўрнак кўрсатган ходимларни тақдирлаш ва бўлим ходимларига интизомий жазо бериш тўғрисида таклифлар киритади;

ўзига юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.

  1. Бўлим бошлиғининг ўринбосари:

бўлим ходимларига юкланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишни таьминлайди;

келиб тушаётган хужжатларни ва хат-хабарларни бўлим ходимлари ўртасида тақсимлайди;

бўлим ваколатига кирувчи масалалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун бўлим бошлиғига киритади;

ҳисоботлар ва ахборотларнинг белгиланган муддатларга мувофиқ ўз муддатида тақдим этилишини таъминлайди;

бўлим ходимларининг амалдаги норматив-ҳуқуқий хужжатлар бўйича билимларини оширишга кўмаклашади;

худудлар ва тармоқларни таҳлил этишда халқаро тажрибани қўллашни ўзлаштириш бўйича ходимларни, ўзини малакасини хамда тажрибасини оширишни ташкил этади;

ўзига юкланган бошқа функцияларни белгилаган тартибда амалга оширади.

  1. Бош бошқарманинг бош (етакчи) мутахассиси:

ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таьминлайди;

ҳисоботлар ва ахборотларнинг ўз вақтида ва сифатли тайёрланишини таъминлайди;

бўлим ваколатига кирувчи масалалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун бўлим бошлиғига киритади;

қабул қилинган бўлим фаолиятига тегишли норматив-ҳуқуқий хужжатларни ўрганади;

халқаро тажрибани иш фаолиятида қўллаш бўйича малакасини ва тажрибасини ошириб боради;

прогноз кўрсаткичларининг, шунингдек ҳудудий ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг бажарилиши юзасидан доимий мониторинг олиб боради;

ўзига юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.

  1. Бош бошқарма фаолиятини молиялаштириш ва унинг ходимларини моддий рағбатлантириш
  2. Бош бошқарма ҳамда туманлар ва шаҳар иқтисодиёт ва саноат бўлимлари ходимларининг иш хақи лавозим маошидан, амалдаги қонун хужжатларида назарда тутилган мукофотлардан, қўшимча хақ, устама ва рағбатлантирувчи тўловлардан иборат бўлади.
  3. Бош бошқарма ҳамда туманлар ва шаҳар иқтисодиёт ва саноат бўлимлари ходимларининг лавозим маошларига ҳар ойлик қўшимча хақ ва узоқ муддат ишлаганлиги учун ҳар ойлик устамалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 январдаги “Давлат бошқаруви ҳудудий органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва ходимларини моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2722-сонли қарорининг 1-бандига мувофиқ тўланади.
  4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги
    ПҚ-4105-сонли “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорининг 10-банди, 2019 йил
    17 январдаги ПФ-5635-сонли Фармоннинг 1-иловаси 15-бандига кўра 2019 йилдан давлат хизматчиларининг мехнатига ҳақ тўлашнинг янги тизимини иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаси фаолиятида синов тариқасида жорий этиш ҳамда Жиззах вилояти ҳокимининг 2019 йил 17 январдаги 30-сонли қарорига асосан бош бошқарма ва унинг туман ва шаҳар бўлимлари ходимларига вилоят ҳокимлиги билан келишган холда моддий рағбатлантириш фондини (адлия вазирлигида рўйхатга олинган тартиб 1995 йил 177, қўшимча 2015 йил 177-5 сон) ошириш хисобига амалдаги қонунчиликка асосан иш вақтидан кейин қўшимча ва дам олиш кунларида ишлаган вақтлари ҳамда мехнат унумдорлигини ошириш мақсадида қўшимча моддий рағбатлантириш тўланади.
  5. Бош бошқарма ҳамда унинг туманлар ва шаҳар бўлимлари фаолиятини сақлаш ва молиялаштириш, шу жумладан моддий рағбатлантириш белгиланган тартиб асосида ва Бош бошқарма томонидан ишлаб чиқилган ҳамда вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган тартиб асосида рағбатлантириш коэффициентлари ёки узайтирилган иш вақти учун иш ҳақи тўловларини амалдаги мехнат қонунчилиги асосида вилоят бюджети ҳисобидан амалга оширилади ҳамда ҳисобот ишлари бош бошқарма томонидан юритилади.

VI боб. Якуний қоидалар.

  1. Бош бошқармани қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

nizom.pdf [281,01 Kb] (cкачиваний: 0)